ВАГОН

ВАГОН (инг. waggon — арава) — т. й. изларида йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаси. Биринчи марта 18-а. да Англия, сўнгра Германияда пайдо бўлган. Дастлабки Вагон ёғоч изларда қўлда ёки от билан тортилган яшик бўлган. Вагоннинг кейинги тараққиёти Англияда чўян излар-нинг қурилиши билан боғлиқ. Бу изларда Вагон от б-н тортилган. Кейинчалик техниканинг ривожланиши билан Вагон лардан Вагонлар мажмуи (состави) ташкил этила бошланди. Вагоннинг йўловчилар ва юклар ташиладиган, магистрал ва саноат транспорти учун мўлжалланган, кенг ва тор изда юрадиган хиллари бўлади. Одатда, Вагонлар ўзича ҳаракатланмайди, локомотив, паровоз ва тепловоз тортадиган поездлар таркибида ҳаракатланади. Мотори ва бошқариш кабинаси бўлган трамвай, метрополитен В. лари ва махсус Вагонлар ўзи ҳаракатланадиган Вагон ларга киради. Йўловчилар ташиладиган Вагон ларнинг турлари: йўловчилар, почта, багаж ва б. ташийдиган, шунингдек махсус (санитария, Вагон клуб, лаборатория ва б.) В. ларга бўлинади. Юк В. ларининг асосий турлари: ёпиқ, ярим вагон, платформа, цистерна, изотермик ва махсус Вагонлар (оғир ва катта ҳажмдаги юклар ташиладиган Вагон автомобиль, чорва моллари, цемент, транспортёрлар ва б. ташиладиган, шунингдек т. й. га хизмат қиладиган — В. уста-хоналар, ўт ўчириш поездлари ва б.) га бўлинади. Ҳар қандай Вагон юриш кис-ми, рама, тортиш мосламаси, кузов, автомат ва қўл тормозларидан иборат.

Юриш қисмидаги рессора ва пружи-налар ҳаракат вақтидаги силкинишларни, зарбаларни юмшатади. Вагон рамаси кузов асосини ташкил қилади, барча кучлар шу рамага тушади. Тортиш мосламаси Вагонларни бир-бирига ёки локомотивга улашга имкон беради. Вагонларни ясашда зангламайдиган пишиқ пўлат, мустаҳкам . алюминий қотишмалари ва полимер материаллар ишлатилади.