ВАГОН ПАРКИ

ВАГОН ПАРКИ — 1) бирор т. й. бўлинмаси (ст-я, т. й. бўлими ва б.) нинг барча т. й. тармоғидаги вагонлар сони. Вазифасига кўра, йўловчилар ва юк ташийдиган Вагон паркига бўлинади; техник кўрсаткичлари бўйича вагон турига (берк вагон, ярим вагон, платформа), вагон ўқларига, ўлчамларига, юк кўтарувчанлиги ва б. га кўра таснифланади. Муайян т. й. ҳисобидаги барча вагонларни ўз ичига олувчи инвентар ва т. й. изларида қатнаб турган ҳақиқий вагонлардан (қаернинг ҳисобида бўлишидан қатъи назар) иборат мавжуд (реал) Вагон парки бўлади. Булардан ташқари захирадаги Вагон парки ҳам кўзда тутилади;

2) вагонлар сақланадиган, жорий таъмирланадиган, бўяладиган, ювиладиган бинолар, майдонлар, устахоналар мажмуи (вагонларнингмукаммал, яъни капитал таъмирланиши махсус вагон таъмирлаш з-длари — деполарда амалга оширилади).