ВАГНЕР

ВАГНЕР (Wagner) Адольф (1835. 25.3, Эрланген — 1917. 8.11, Берлин) — немис иқтисодчиси, 23 ёшидан Фрейбург, Гамбург, Вена, Берлин ун-тла-рида молия ва сиёсий иқтисод кафедра проф. Сиёсий иқтисоддаги ижтимо-ий-ҳуқуқий мактаб асосчиларидан бири. Вагнер товар қиймати билан истеъмол қийма-ти уртасидаги зиддиятни рад этади ва «умумий қиймат тушунчаси»ни таклиф қилади. У иқтисодий инқирозларни капитализм табиатидаги зиддиятлар билан эмас, балки техникадаги ўзгаришлар, об-ҳаво таъсирида ҳосилдорлик-нинг пасайиши, мода ва дид ўзгаришларн, шунингдек сиёсий беқарорлик ва б. орқали изо\лайди. Вагнер тарихий мактаб ғоялари таъсирида хўжалик ҳаётида ҳуқуқий муносабатлар (мас., хусусий мулк) белгиловчи ўринда туради деб ҳисоблаган ва давлатнинг хўжалик ҳаётига фаол аралашуви тарафдори бўлган. Ишчилар аҳволини яхшилаш бўйича қонунчилик тадбирларини иш-лаб чиқиш мақсадида тузилган «Ижтимоий сиёсий иттифоқ» нинг асосчиларидан бири (бу тадбирларни у дав-лат социализми деб атаган).