ВАДОЗ СУВЛАРИ

ВАДОЗ СУВЛАРИ (лот. vadosus — саёз) — Ер пўстининг юқори қисмидаги ғовак, ёриқ ва бўшлиқларида жойлаш-ган ер ости сувлари. Атмосфера сувларининг шимилиб йиғилишидан ҳосил бўлади. Баъзан аэрация зонасидаги ер ости сувларини ҳам Вадоз сувлари деб атайдилар. Қ. х. да айниқса қуруқ иклимли р-нларда Вадоз сувларидан суғоришда фойдаланилади.