СВЕДБЕРГ

СВЕДБЕРГ Теодор (1884.30.8, Вальбо — 1971.26.2) — швед физик кимёгари. Швед Кироллик ФА аъзоси (1934). Упсал ун-тини тугатган (1907). 1921 й. дан проф. Упсалдаги Ядро кимёси инти директори (1949 й. дан). Асосий илмий тадқиқотлари коллоид кимё, молекулаларнинг ўлчамлари ва шаклларини аниқлаш ҳамда электрофорезга оид. Сведберг молекулаларнинг мавжудлигини ва замонавий молекуляркинетик тасаввурларни асослаб берган (1907). Эритмалардан коллонд заррачаларни ажратиб олишнинг ультрацентрифугалаш усулини кашф этган (1919) ва юқори дисперс золларни текшириш учун ультрацентрифугалар ясаган (1923). Нобель мукофоти лауреати (1926).