СААР-ЛОТАРИНГИЯ КЎМИР ҲАВЗАСИ

СААР-ЛОТАРИНГИЯ КЎМИР ҲАВЗАСИ — ГФР (Саар) ва Франция (Лотарингия) ҳудудларида жойлашган кўмир ҳавзаси. Кумир 19-а. бошидан қазиб олинади. Майдони тахм. 7 минг км2. Кўмир юқори карбон даврига мансуб, умумий қалинлиги 140 м гача бўлган 550 дан зиёд қатламдан иборат. Улардан 50—100 та қатлам (умумий қалинлиги 70—85 м) саноат аҳамиятига эга. Захиралари тахм. 10 млрд. т. Қазиб олинадиган захираси тахм. 3 млрд. т. Кокс бўладиган кўмир қазиб олинаётган кўмирнинг 43% ни ташкил этади. Ёниш иссиклиги 31,5— 35,7 МЖ/кг. Йилига 28 млн. т га яқин кўмир қазиб олинади.