САБА

САБА, Саба подшолиги — Жан. Арабистондаги қад. давлат (мил. ав. 1минг йиллик — мил. 1минг йилликнинг 1-ярми). Мил. ав. 1минг йиллик ўрталаридан (танаффус б-н) Жан. Арабистоннинг бутун ҳудуди унга қарам бўлган. Мил. 4-а. дан бошлаб Ҳимьярий подшолиги таркибига кирган.