СУВОРА

СУВОРА (форс. — отлиқ) — 1) Шашмақомнинг Бузрук мақоми асосида яратилган куй ва ашулалар. Суворанинг ашула йўли оддий 2/4 такт ўлчовидаги доира усулида ижро этилади. Суворанинг яна 3 хили (С.1, 2,

3) машҳур чолғу куйларидир. Сувора1 Бухоро Ироғидаги соқийноманутт варианти бўлиб, унда «Зебо пари» авжи тушириб қолдирилган. Унинг 2 ва 3кисмлари 6/8 ва 3/4 ўлчовларидаги усуллар жўрлигида ижро этилади. 2 ва 3 С. лар сурнай йўлларидандир;

2) Хоразмда машҳур бўлган мақом ашула йўллари ва мумтоз ашулалар туркуми. Мақомларда асосий шўъбалардан кейин ўрин олган Суворалар 13/4 ўлчовидаги мураккаб усулларга асосланган. Шунингдек, оддийроқ (6/8, 3/4, 3/8) такт ўлчовидаги (кекса устозлар айтишича — отнинг йўрға юришидан ҳосил бўлган ритмик тузилмага асосланган) мураккаб шаклли Сувора ашула йўллари ҳам халқ орасида кенг тарқалган. Улар 7 та йирик ашула туркумларига бирлашган бўлиб, ҳар биттасида 2 тадан Савт ва Уфарлар мавжуд: «Сувора» («Тани» ёки «Она С»), «Чапандози Сувора» («Тожик С»), «Якпарда С», «Хушпарда С», «Қажҳанг С», К. Отаниёзов яратган «VI—С.» ва Ҳ. Болтаев ижодига мансуб «Қорчмоний Сувора»лар. Суворалар шеърий матнида кўпроқ тасаввуф мавзуидаги мухаммаслар қўлланилган. Хоразмда хонандаларнинг ижодий мусобақа (дийралишма)лари Сувора ижросига асосланган. Полвон Дузчи, Шерозий, Ҳ. Болтаев, К. Отаниёзов, Ж. Султанов, Р. Жуманиёзов, Ф. Давлетов ва б. Сларнинг мохир ижрочиларидир. Сувора йўлларидан М. Юсупов, А. Отажонов, С. Ҳайитбоев каби композиторлар фойдаланишган.

Ад.: Харратов М., Хоразм мусиқий тарихчаси (2 нашри), Т., 1998; Матёқуб о в О ., Мақомот, Т., 2004.

Бопгир Машёқубов.