СУВМОТОР СПОРТИ

СУВМОТОР СПОРТИ — спортнинг техник тури, моторли кемаларда тезлик мусобақалари ва туризмни ўз ичига олади. Сувмотор спорти мусобақаларида 16 ёшга тўлган ўғил ва қизлар ҳамда моторли кемаларни бошқариш ҳуқуқи берилган, сузишни яхши биладиган шахсларгина иштирок этиши мумкин. Спорт тури сифатида 20-а. бошларида пайдо бўлди. 1908 й. 3 классдаги моторли кемаларда пойга Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди. 20-а. нинг 20й. ларидан жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилади. 1922 й. Халқаро сувмотор уюшмаси (УИМ) тузилди, унга 50 гаяқин мамлакат аъзо.

Ўзбекистонда Сувмотор спорти билан 1960 й. дан шуғулланилади. Ўша йили 1мусобақа Туябўғиз сув омборида ўтказилган. Мамлакатнинг сув ҳавзаларида, хусусан, Тошкент денгизида Сувмотор спорти мусобақалари ўтказиб турилади.