СУВ ТУШИРГИЧ

СУВ ТУШИРГИЧ — канал ва дарёларда сув оқими ошиб тушадиган тўсиқ (бўсаға). Бунда сув оқимини йўналтириш учун тўсиқ юқорисига тўғри тўртбурчак, учбурчак ёки трапеция шаклидаги тешиклар қилинади. Улар ён томондан тиргак ёки оралиқ деворлар билан чегараланади. Сув туширгич юпқа деворли; кенг тўсиқли ва шаклдор тўсикли бўлади. Тошқин даврида ёки сув кўттайганда сув омборидан ортиқча сувни чиқариб ташлаш, шунингдек, тўғон ёки шлюздан пастки иншоот (пастки бьеф) га керакли сувни ўтказиш учун мўлжалланган гидротехника иншооти сув ташлама (обпартов) деб аталади. У тўгон тепасига ва юқориги бьеф сирти остига қилинган ёки иккаласи пастбаланд ўрнатилган тешик (кувур)лардан иборат бўлиши мумкин. Бунда сувнинг ўтиши очибёпса бўладиган гидротехника зулфини билан тартибга солинади. Унинг автоматик тарзда ишлайдиган (мас, сифонли) турларида зулфинлар бўлмайди. Сув омборини сувдан бўшатиш, уни чўкиндилардан тозалаш ва сувни пастки бьефга ўтказишга мўлжалланган тешикли гидротехника иншооти сув бўшатмаси деб аталади.