СУВ АЙҒИРЛАРИ

СУВ АЙҒИРЛАРИ, бегемотлар (Hippopotamidae) — жуфт туёқлилар туркумига мансуб кавш қайтармайдиган сут эмизувчилар. Териси қалин, сийрак юнг билан қопланган; оёқлари калта; тушмуғининг учки қисми кенгайган; ошқозони 3 бўлмали, пастки курак ва қозиқ тишлари доим ўсиб туради. Африканинг тинч оқадиган ва ботқоклашган сув ҳавзаларида яшайди; ўсимлик билан озиқланади. Битта бола туғади. 2 уруғининг биттадан тури бор. Одций сув айғири, яъни гиппопотам (юн. hippopotamos — дарё оти) гавдасининг уз. 4,0—4,5 м, думи 35—50 см. вазни 1,3—3,2 (баъзан 4,5) т. Боши катта, кўзлари бўртиб чиқиб туради. Тана тузилиши ва ҳаёти сувда яшашга мослашган. Кўзи, қулоғи ва бурнини сувдан чиқариб, узоқ вақт сувда туриши мумкин. Кечаси сувдан чиқиб озиқланади. Пода бўлиб юради; 40 — 50 йил яшайди. Пакана Сув айғирлари уз. 170 — 175 см, думи 15—17 см, вазни 250 — 275 кг; танаси бочкасимон, паст бўйли, боши нисбатан кичик ва калта; якка ёки жуфт бўлиб юради. 35 йилга яқин яшайди; сони камайиб кетган. Сув айғирларини ов қилиш ман этилган. Пакана Сув айғирлари Халқаро Қизил китобга киритилган.