СУТ КИСЛОТА

СУТ КИСЛОТА, 2гидроксипропион кислота, СН3СН(ОН) СООН — бир асосли оксикислота. Ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмларнинг моддалар алмашинувидаги мухим оралиқ маҳсулот. Рангсиз кристалл модда. Мол. м. 90,1. Сувда осон эрийди. 2 оптик фаол (LҚ) С. к.: D() сут (гўшт—сут) кислота ва рацемик Сут кислота — ачитқи Сут кислота маълум. Организмда гликолиз жараёнида, шунингдек, сут, карам ачиганда ҳосил бўлади. Сут кислота ва унинг тузлари тўқимачилик, кўнчилик, ачитқи саноатида ва тиббиётда ишлатилади.