СУСУ

СУСУ (ўзларини coco деб аташади) — Гвинея, СьерраЛеонедаги мандинго халқлари гуруҳига мансуб халқ. 1,16 млн. кишига яқин (1990й. лар ўрталари). Сусу тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Асосий машғулоти — деққончилик ва балиқ овлаш.