СУРХОН-ШЕРОБОД ҚАТОР ТЕПАЛАРИ

СУРХОН-ШЕРОБОД ҚАТОР ТЕПАЛАРИ — Сурхондарёдаги қатор тепалар. Сурхондарё ва Бойсун ботиқлари орасида жойлашган. Жан. ғарбдан шим.

ғарб томон чўзилган. Таркибидаги КалифШеробод тепаси (жан. ғарбда Қорабозор довонидан бошланиб, шим. шарқца Шеробод дарёсигача давом этган. Тепанинг ўртача бал. 900 — 1000 м, энг баланд жойи 1126 м. Шеробод дарёсидан шарқда ШерободСариқамиш тепаси бошланади. Унинг шим. қисми деярли меридиан бўйлаб чўзилган. Энг баланд жойи шим. қисмида (1216 м). ШерободСариқамиш тепасининг жан. шарқида Ҳовдоғ (бал. 557 м), Учқизил (414 м) ва б. тепалар жойлашган бўлиб, уларнинг нисбий бал. 40—100 м. Ҳовдоғ тепалиги Сурхондарё воқасини Шеробод воҳасидан ажратиб туради. Тепалар жуда емирилган, ён бағирлари кўплаб сой ва жарлар билан кесилган, уларни кесиб ўтган баъзи дарёлар (Шеробод, Оққопчиғай ва б.) чуқур даралар ҳосил килган.

Тепалар тектоник жиҳатдан антиклиналь ва брахиантиклиналь структурадир. Улар бўр, палеоген, неоген ва қуйи тўртламчи даврнинг гил, оҳактош, қумтош, доломит, мергель, конгломератларидан тузилган. Тепаларнинг шаклланиши неоген даврида бошланиб, тўртламчи даврда ҳам давом этмоқда. Иклими кескин континентал, ёғин кам (130—250 мм), сурқўнғир, бўзтупроклар тарқалган. Ўсимликлардан шувоқ, шўра, турлц эфемерлар ўсади. Табиий бойликлардан нефть, табиий газ, минералтермал ер ости сувлари, йил бўйи фойдаланиладиган яйловлар, совуқ ва иссиқ фаслларда чорва моллари сақланадиган ғорлар бор. Мурод Маматқулов.