СУРАТ

СУРАТ — Ҳиндистондаги шаҳар, Гужарот штатида. Аҳолиси 2,1 млн. киши (2001). Арабистон денгизи соҳилидаги порт. Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик, озиқовқат, қоғоз, нефть кимёси, машинасозлик ва электроника саноати корхоналари мавжуд. ун-т, аэропорт бор. Ҳунармандчиликда турли матолар, парча, зархал ва кумуш ипли тўрлар тўқилади; ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Шаҳарга 1613 й. да инглизларнинг Ҳиндистондаги дастлабки факторияси сифатида асос солинган.