СУППЛЕТИВИЗМ

СУППЛЕТИВИЗМ (лот. suppletivis — тўлдирувчи, қўшимча) — турли ўзакли ёки турли асосли сўзларнинг бир грамматик жуфтликка (бир грамматик каторга) бирлашуви; бунда ўзак ёки асослар шаклан фарқланишига карамай, луғавий маъно ўзгаришсиз крлади, «сўзларнинг фарқи» фақат грамматик маъноларни фарклашнинг грамматик усули ҳисобланади. Mac, ўзбек тилида I ва II шахс бирлик кишилик олмошларининг «мен», «сен» сўзлари билан, кўплигининг эса «биз», «сиз» сўзлари билан ифодаланиши, рус тилида «я»нинг муайян келишикларда «меня», «мне» шаклларига эга бўлиши, немис тилида gut (яхши) сўзининг кучайтирма шакли besser (яхшироқ) бўлиши ва б. С. га мисол бўлади.