СУПА

СУПА — Ўрта Осиё монументал меъморлигида бинолар билан ўралган ҳовли ўртасига ёки четига (бино деворига туташтириб) ишланган саҳн. Ҳовли юзасидан баланд, усти очиқ ёки ёпиқ (айвонга ўхшаш) бўлади. Супа боғнинг серманзара, соясалқин жойида, дарахтзор тагида, ҳовуз ёки ариқ ёнида ярим доира, мурабба, тўғри тўртбурчак тархли қилиб, лой ва ғиштдан, тоғли ҳудудларда тошдан қурилади. Сдан езда дам олиб ўтириш, ётиш учун фойдаланилади. Каравот, сўри, чорпоя вазифасини ҳам ўтайди.

Ад.: Нозилов Д., Чорбоғ, Т., 1997.