СУННА

СУННА (араб. — одат, анъана, хаттиҳаракат тарзи) — исломда мусулмонлар учун ибрат ҳисобланган Муҳаммад (сав)нинг сўзи, қилган иши, хаттиҳаракатлари. Суннага тегишли ҳар бир маълумот . ^вдисларда берилган ва тўплам қилинган. Сунна исломда Қуръондан кейинги, уни тўлдирувчи манба, ислом илоҳиёти ва шариатнинг иккинчи асоси сифатида эътироф этилган. Сунна 7-а. ўрталаридан йиғила бошланган. Бир яримикки аср давомида ҳадислар жуда кўпайиб кетган. Ҳадисшунослик энг тараққий қилган 9-а. га келиб улар тартибга солинган, дин, ахлоқ ва фиқднинг манбаига айланган. Имом Бухорий ва Муслим ибн Ҳажжожнинг ҳадис тўпламлари энг обрўли ҳисобланади. Суннада араб халифалигининг дастлабки икки асрида ислом динининг тараққиёти ва турли ижтимоий қатламларнинг аҳволини кўрсатадиган тарихий маълумотлар ўз ифодасини топган.

Суннанинг зидди бидъат (С. да учрамаган янгилик) бўлиб, у икки хилдир. Биринчиси — «бидъати ҳасана», яъни Суннада учрамаган бўлсада, ислом дини таълимотига зид бўлмаган одатлар. Mac, Муҳаммад (сав)нинг таваллуд кунини байрамона кутиб олиш; унга аталган мавлуд китобларини ёзиш; рамазон ойида жамоат билан тунда таровиҳ намози ўқиш; расмий ҳужжатларга муҳр босиш; араб тилини ўргатадиган қоида китобларини таълиф этиш ва ҳ. к. Иккинчиси — «бидъати саййиа», яъни Суннада учрамаган ва ислом таълимотига зид одатлар. Мас, хатна муносабати билан тўй қилиш; дунёдан ўтганларга бағишлаб 7, 20, 40, йил, ҳайит каби номлар билан худой и маросимларини ўтказиш; никоҳ тўйида қалин тўлаш ва ҳ. к. Муҳаммад (сав) нинг ҳадисларида «Кимки бирор яхши суннатни жорий этса, унга амал қилувчиларнинг савобларидан ўз улушини олиб туради, кимки ёмон суннатни жорий этса, унга амал қилувчиларнинг гуноғларидан ўз улушини олиб туради», дейилади. Ўзбек тилида С билан суннат сўзларининг ўртасида фарқ бор. Ҳадиснинг барча турлари ҳам Сунна дир. Суннат — ҳадисларда тарғиб этилган, ибодатда ҳам, муомалада ҳам қўлланиладиган амал. Мас, таҳоратда юз, қўлоёкларни 3 мартадан ювиш суннатдир. Ўғил болани хатна қилиш, уйланиб оила қуриш, фарзандларга яхши исм қўйиш суннат амаллардан саналади.