СУНАНИ АБИ ДОВУД

«СУНАНИ АБИ ДОВУД» — 6 та ишончли ҳадис тўпламидан бири. Муҳаддис Сижистонийнпнг асари. Унгача ҳадис тўпламлари «алЖомиъ» ёки «алМуснад» деб номланган бўлса, у ўз тўпламини «асСунан» деб атади ва унга суннати набавия ва шаръий аҳкомларни мавзулар бўйича бобларга бўлиб ёзиб чиқди. «Сунан»да 4800 та ҳадис ривоят қилинган. Тўплам 35 фасл, 1871 бобдан иборат. Унга 3 та олим 3 хил шарҳ ҳам битган.