СУМБУЛСОЧ

СУМБУЛСОЧ, сувсумбул, зуҳра сочи (Adianthum capillusveneris) — чин қирққулокларга мансуб кўп йиллик манзарали ўт. Атлантика океани соҳилларида, Қрим, Кавказда учрайди. Ўзбекистонда Сумбулсоч соясалқин жойларда, тоғ сой бўйлари, сув сирқиб турадиган унгурларда, булоклар атрофларида усади. Манзарали ўсимлик сифатида боғларда ва хоналарда ўстирилади. Пояси июнь—авг. ойларида споралар ҳосил қилади. Қадимда халқ табобатида ишлатилган.