СУМБАР

СУМБАР — Туркманистон ва Эрондаги даре (қисман Туркманистон билан Эрон чегарасидан окади). Атрек дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 245 км, ҳавзасининг майд. 8300 км2. Копетдоғ тоғларидан (Эронда) бошланади. Қуйи оқимида йилига 2—5 ойгача қуриб қолади. Ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Асосий ирмоғи — Чандир (чапдан). Сдан суғоришда фойдаланилади. Водийси субтропик боғдорчилик р-ни.