СУЛТОН АҲМАД

СУЛТОН АҲМАД (? 1410) Жалойирийлар давлати ҳукмдори (1382 — 1410). Шайх Увайс I Жалойирийнинг ўғли. Султон Аҳмад Озарбайжон ва Ироқда ҳукмдорлик қилган. Амир Темур Бағдодни забт этгач (1393), С. А. Мисрга мамлук султони Барқуқ (1382—99) хузурига қочган. Шундан сўнг у ўз ерларини гоҳида забт этиб, гоҳида қўддан чиқарган. 1394 й. Амир Темур 2маротаба Бағдодни эгаллаганда у яна қочган. Бироқ Шом (Сурия)да ҳибсга олиниб, 1405 й. Амир Темур вафотидан кейингина озод этилган. 1406 й. қайтадан Бағдодда ҳукмронлик қилаётган пайтда туркман Қора Юсуф билан унинг орасида низо чиқиб, кейинроқ урушга айланган. Натижада, 1410 й. да Табриз остонасидаги жангда ҳалок бўлган.

Ад.: Низомиддин Шомий , Зафарнома, Т., 1996.