СУЛЬФОЛАШ

СУЛЬФОЛАШ — сульфат кислота ёки кўп микдорда SO3 сакловчи олеум таъсирида органик бирикмалар молекуласидаги водород атоми ўрнига сульфогуруҳ (~SO3H) киритиш. Асосан, ароматик бирикмалар сульфоланади.

Сульфолаш бошка электрофиль алмашиниш реакцияларига (мас, нитролаш) карамақарши ўлароқ қайтар реакциядир. Сульфогурухнинг ароматик ядронинг қайси жойига жойлашиши реакция шароитига боғлиқ. Шунинг учун Сульфолашни амалга оширишда аввал сульфоловчи восита танлаб олинади. Юмшоқ шароитда Сульфолаш учун сульфат кислота ёки сульфат ангидриднинг турли эритувчилар (хлороформ, суюқ олтингугурт (II) оксид)даги эритмаси ишлатилади. Саноатда Сульфолаш учун, асосан, сульфат ангидриднинг ҳаво билан аралашмаси қўлланади.

Алифатик бирикмаларга сульфогуруҳ, одатда, билвосита усулда, чунончи: ультрабинафша нур воситасида углеводородларга сульфит ангидрид SO2 ва хлор таъсир эттириб киритилади. Сульфолаш ҳосилалари кислоталар таъсирига чидамсиз. Сульфолаш ва сульфохлорлаш сульфокислоталар, ион алмаштирувчи смолалар ва б. ишлаб чиқариш. да кенг қўлланади.