СУЛЬФАТЛАНИШ — аккумуляторлар батареяси қўрғошин пластиналарида яхлит сульфат массаси ҳосил бўлиши. Сульфатланиш салбий жараён бўлиб, аккумуляторни зарядлаш пайтида унинг тўлиқ тикланишига халақит беради. Сульфатланишга сабаб шуки, зарядлаш пайтида мусбат ва манфий пластиналар (РЬО2 ва РЬ) қисман қўрғошин сульфат (PbSO4) га айланади, оқибатда пластиналар фаол массасининг 50—70 фоизини қўрғошин сульфат эгаллаб олади. Аккумуляторларни мунтазам равишда зарур кучланиш (1,8 В) дан паст кучланишда зарядлаш; электролит сатҳининг пастлиги ва электролитнинг ифлосланиши ҳам Сульфатланишга сабаб бўлади. Сульфатланишни бартараф килиш учун электролитни алмаштириб, аккумуляторни 2—3 марта қайта зарядлаш керак.