СУЛЬФАНИЛ КИСЛОТА

СУЛЬФАНИЛ КИСЛОТА, паминобензол сульфокислота , H2N — С6Н4— SO3H — рангеиз кристалл модда. Мол. м. 173,18; 280 —300° да парчаланади. Сульфанил кислота сувдаги эритмадан 0—2° да 2 молекула сувли гидрат ҳолида, 21 — 40° да бир молекула сувли гитрат ҳолида ва 40° дан юқорида сувсиз ҳолатда ажралиб чиқади. Саноатда Сульфанил кислота анилин сульфатни 180—200° да қиздириб олинади. Унинг ҳосилалари синтетик бўёклар олишда ишлатилади. Лаб. да нитритларни ҳамда осмий, рутений, церий ва б. металларни аниқлашда қўлланади. Сульфаниламидлар (мас, оқ стрептоцид) ва унинг баъзи ҳосилалари (мас, альбуцид, сульгин, сульфидин, сульфадимезин, сульфозол) тиббиётда ишлатилади.