СУЛАЙМОН ТОҒЛАРИ — Эрон тоғ лигининг шарқий чеккасидаги тоғлар, Покистон, қисман Афғонистон ҳудудида. Узунлиги қарийб 600 км, эни 300 км. Энг баланд жойи 3441 м. С. т. кенг ясситоғликлар билан ажралган ва субмеридионал жойлашган бир неча параллел тизмалардан иборат. Тизмалар орасида кўндаланг дарё ва водийлар бор. Тоғлар Ҳинд дарёси водийсига томон тик тушган. Асосан, оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Зилзилалар бўлиб туради. Иқлими қуруқ, субтропик икдим. Ландшафти, асосан, қуруқ дашт ва тоғ чўлидан иборат. Шарқий ён бағирларида сийрак дарахтли ўрмон ва бутазорлар бор. Водийларда деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланилади.