СУД ПЛЕНУМИ

СУД ПЛЕНУМИ (ЎзРда) судьялардан иборат таркибдаги суд тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судида мавжуд энг юқори суд инстанциялари. Уларнинг таркибига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг ва хўжалик судларининг раислари ҳам киради. СП. мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори катнашади, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Адлия вазири ва Илмиймаслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида бир йилда 2 марта чақирилади ва СП. аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли бўлади.

Суд Пленуми: ишларни назорат тартибида кўради, суд амалиётини муҳокама қилади ва қонунларни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради, шунингдек, тегишинча Олий судга Олий хўжалик суди ҳузуридаги Илмиймаслаҳат кенгашларининг таркибини ҳамда матбуот органининг таҳрир ҳайъатини сайлайди; СП. ва Раёсати регламентларини тасдиқлайди; бир қанча бошқа ташкилий масалаларни кўради. Суд Пленумининг қонунларни қўллаш масалалари бўйича берган тушунтиришлари барча судлар, қонунни қўллаётган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир (Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонунининг 15—22, 45—49моддалари). Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми одил судлов фаолиятига оид муҳим масалаларни қўшма мажлисларида кўради. Mac, 1996 й. 20 дек. да «Суд ҳокимияти тўғрисида» қўшма қарор чиқарилган.

Ғафур Абдумажидов.