СУБЪЕКТИВ ҲУҚУҚ

СУБЪЕКТИВ ҲУҚУҚ — муайян (жисмоний ёки юридик) шахснинг конкрет ҳуқуқи. Mac, хусусий мулк эгаси ўз мулкига эга бўлиши, ундан фойдаланиши ва унга хўжайинлик қилиши ҳамда ўз ҳуқуқини бошқа шахслардан поймол қилмасликларини талаб этиши мумкин. Субъектив ҳуқуқ эгаси зарур ҳолларда ўз ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш учун давлат ёрдамидан фойдалана олади (мас, судга мурожаат қилиши мумкин). Ҳимоя шаклига кўра, Субъектив ҳуқуқ мутлақ ва нисбий Субъектив ҳуқуқ ларга бўлинади. Мутлақ Субъектив ҳуқуқда Субъектив ҳуқуқ эгаси номаълум кенг шахслар гуруҳидан муайян ҳаракатни қилишни ёки қилмасликни талаб этиши мумкин. Нисбий Субъектив ҳуқуқда Субъектив ҳуқуқ эгасининг талаби фақат конкрет шахс ёки шахслар гуруҳига қаратилган бўлади (мас, кредиторнинг қарздорга нисбатан бўладиган муносабатдаги ҳуқуқи).