СТАТОР

СТАТОР (инг. stator, лот. sto — тураман) — 1) электр машинада — магнит ўтказгич вазифасини бажарувчи қўзғалмас қисм. Ўзак ва станинадан иборат. Ўзак лок билан изоляцияланган электротехника пўлати листларидан (0,35—0,5 мм қалинликда) пакет (таҳлам) тарзида ясалади. У қуйма ёки пайвандлаб ясалган корпус — станинага маҳкамланган;

2) гидротехникада — гидроафегат массасидан нагрузкани ва сув босимини ГЭС биносига узатувчи қисм; гидротурбинаштг пойдевор қисми. У спиралсимон бетон камерали қилиб ясалади. Йирик турбиналар учун мўлжалланган С, одатда, пайвандлаб тайёрланади.