СПОРТ ТАСНИФИ

СПОРТ ТАСНИФИ — спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш тизими. Миллий ва халқаро Ст. мавжуд. Унвон ва спорт разрядлари спортчиларга спорт маҳорати ва расмий мусобақаларда кўрсатган натижалари асосида берилади. Республикада спорт маҳорати даражасини баҳолашнинг ягона тизимини таъминлаш учун Ягона спорт таснифи (ЯСТ) жорий этилган. Ягона Спорт таснифи бўйича I, II, III катталар ва ёшлар разрядлари, халқаро миқёсдаги спорт устаси ва Ўзбекистон Республикаси спорт устаси унвонлари берилади. Спорт устозлари, йўриқчиуслубчилар, раҳбар ходимларнинг иш натижалари Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт кўмитасининг «Жисмоний тарбия ва спорт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ баҳоланади.