СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ

СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ — психология соҳаси; спорт мусобақалари ва машкдар вақтида инсон психикасининг ҳолати, гуруҳий муносабатларнинг психологик қонуниятларини тадқиқ қилади. Спорт психологияси 20-а. нинг 60—70й. ларидан ривожлана бошлади. Спорт психологиясининг асосий вазифаси спортчиларнинг психик ва жисмоний камолотига таъсир ўтказувчи муҳим шартшароитларни яратиб беришдир. Бундан ташқари, Спорт психологияси спортчиларнинг шахс сифатида ривожланишига, ютуққа эришишларига психологик ёрдам кўрсатиш билан ҳам шуғулланади. Мураббий билан шогирд муносабатлари, ўзаро таъсир, гуруҳий мослик, ўзаро ёрдам, жамоавий илиқ руҳий муҳит, ўзини ўзи бошқариш муаммолари ҳам тадқиқ этилади. Спортчиларни муваффақиятсизлик туфайли юзага келган стресс, депрессия ҳолатларидан олиб чиқишнинг йўлйўриқлари, ҳиссий зўриқишлар, ишончсизликнинг олдини олиш воситаларини яратиш унинг тадқиқот предметига киради.

Эргаш Ғозиев.