СПОРОФИТ

СПОРОФИТ (спора(лар) ва… фит) — ривожланиш даврида жинсий ва жинссиз наели галланиб турадиган ўсимликларнинг жинссиз наели; споралар ҳосил қилади. Спорофит урғочи ва эркак гаплоид жинсий гаметалар қўшилиб ҳосил қилган зиготадан ўсиб чиқади. Спорофитнинг ҳар бир ҳужайраси зигота сингари диплоид хромосомали. Тубан ўсимликлар (вольвокссимонлар, улотрикслар ва б.) Си гаплоид ёки диплоид бўлиши мумкин (қўнғир, қизил ва баъзи яшил сувўтлар). С. да жинссиз кўпайиш органи — спорангийлар шаклланади. Спорангийларда редукцион бўлиниш (қ. Мейоз) орқали гаплоид мейоспоралар ҳосил бўлади. Мейоспоралардан гаплоид жинсий бўғин гаметофит шаклланади. Ўсимликларнинг ҳар хил гуруҳи ҳаёт циклида Спорофит бир хилда намоён бўлмайди. Тубан ўсимликларнинг изоморф наел алмашинувида Спорофит морфологик жиҳатдан гаметофитдан фарқ қилмайди (айрим яшил ва қўнғир сувўтлар). Гетероморф наел алмашинувида Спорофит тобе (моностром, кутлериев сувутлар) ёки устунлик қилиши (сифонсимон ва қўнғир сувўтлар) мумкин. Юксак ўсимликлар цикли гетероморф бўлиб, йусинсимонлардан бошқа барчасида Спорофит устунлик қилади. Йўсинсимонларда Спорофит гематофитнинг устида ҳосил бўлади ва унинг ҳисобидан озикланади.