СПОРОФИЛЛ

СПОРОФИЛЛ — қирққулоқ ёки уруғли ўсимликлар барги. Спорофиллда ёки барг қўлтиғида спорангийлар пайдо бўлади. Сув қирққулоқларининг микро ва мегаспорангийлари спорокарпияларда вужудга келади. Микроспорангийлар ривожланадиган ҳар хил спорали ўсимликлар С. лари микроспорофиллар, мегаспорангийлар ривожланадиган Спорофилллар эса мегаспорофиллар деб аталади. Микро ва мегаспорофиллар ташки кўриниши бир хил, уруғли ўсимликларда эса ҳар хил бўлиши мумкин.