СПИДВЕЙ

СПИДВЕЙ (инг. speed — тезлик ва way — йўл) — мотоцикл спорти тури, трекда, шунингдек, стадионнинг . яхмалак йўлкасида мотоцикл билан пойга ўтказиш. Бу спорт тури 20-а. бошларида Австралия ва Жан. Африкада вужудга кедди. Мусобақалар 500 см3 классли мотоциклларда 280—400 м узунликдаги трассаларда ўтказилади. Спидвей бўйича жаҳон чемпионати: шахсий хисобда 1934 й. дан, жамоа ҳисобида 1960 й. дан, жуфтликлар ўртасида 1970 й. дан, яхмалакда 1966 й. дан, тупроқ ётқизилган треқца (1000 м ли масофа) 1971 й. дан ташкил қилиб келинади.