СОЦИОЛИНГВИСТИКА

СОЦИОЛИНГВИСТИКА (лот societas — жамият ва лингвистика) — тилшунослик, социология (жамиятшунослик), ижтимоий психология ва этн. фанлари туташмасида ривожланувчи ва тилнинг ижтимоий табиати, унинг ижтимоий вазифалари, ижтимоий омилларнинг тилга таъсир кўрсатиш механизми ҳамда тилнинг жамият ҳаётида тутган ўрни билан боғлиқ кўплаб муаммолар мажмуини ўрганувчи илмийназарий соҳа. Ушбу муаммоларнинг айримлари (мас, «тил ва жамият») умумий тилшунослик доирасида ҳам ўрганилади. Социолингвистиканинг фанлараро мақоми у фойдаланадиган тушунчалар мажмуида намоён бўлади. Чунончи, социолингвистик тахлилнинг асосий тушунчаси деб караладиган тил жамоаси ҳам ижтимоий, ҳам лисоний белгилар асосида аникланади.

Социолингвистиканинг энг муҳим тушунчаларидан бири лисоний вазият тушунчаси бўлиб, у муайян этник бирликлар ёки маъмурийҳудудий бирлашмаларда муомалаалока изчиллигини таъминлайдиган тилнинг (тиллар, минтақавий умумий тиллар, ҳудудий ва ижтимоий лаҳжаларнинг) яшаш шакллари мажмуи сифатида таърифланади. Лисоний вазиятнинг экзоглосс (турли тиллар мажмулари) ва эндоглосс (муайян бир тилдаги кичик тизимлар мажмулари) гурухлари фаркланади.

Ҳозирги Социолингвистика эътибор қаратиши зарур бўлган энг муҳим муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин: тил ва миллатнинг ўзаро таъсирлашуви; тил ва маданиятнинг алоқаси ва ўзаро таъсирлашуви; билингвизм (икки тиллилик) ва диглоссия (бир тилнинг бирбирига ижтимоий қарши қўйилган турли хил кичик тизимларининг ўзаро таъсири)нинг ижтимоий жиҳатлари муаммоси; тил сиёсати муаммоси (давлат, ижтимоий гуруҳлар томонидан тилларнинг ёки тил тизимчаларининг функционал тақсимланишини ўзгартириш ёки саклаб қолиш мақсадида, янги лисоний меъёрларни жорий қилиш ёки эскиларини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширадиган чоратадбирлар мажмуи) ва б.

Ўзбекистонда фан сифатида Социолингвистика ва социолингвистик тадқикртлар эндигина ривожланиб келмоқца. Ўтган асрнинг 70 — 80й. ларидаги айрим социолингвистик изланишлар бир томонлама — ўша вактдаги тил сиёсати нуқтаи назари ва талаблари асосида олиб борилган.