СЎРОҚ ГАП

СЎРОҚ ГАП — гапларнинг кузатилган мақсадга кўра турларидан бири; сўзловчининг бирор номаълум ва ноаниқ нарсаҳодисани билиш учун тингловчига мурожаатини ифодаловчи, сўроқ мазмунли ran. Асосий хусусияти (вазифаси)га кўра Сўроқ гаплар 2 турли бўлади: соф Сўроқ гаплар ва риторик Сўроқ гап лар. Соф Сўроқ гап тингловчидан жавоб талаб қилади (Олимжонни качондан бери биласиз?). Риторик Сўроқ гап ўзида тасдиқ ёки инкор мазмуни бўлган, тингловчидан жавоб талаб қилмайдиган гапдир (Шундай гўзал ватан борми дунёда? Болани ким севмайди?). Баъзи Сўроқ гап ларда сўроқ мазмуни билан бирга шубҳа, ҳайраттаажжуб, буйруқ маънолари хам сезилиб туради (Ёпирай, шу ишни сен бажардингми? Тезроқ бормайсизми? — Тезроқ боринг).

Сўроқ гап қуйидаги воситалар ёрдамида тузилади:

1) ran таркибида мустақил сўроқ сўзлар (ким, нима, қачон, қаерда, қанча, неча, нега каби сўроқ олмошлари) ёрдамида (Уни ким кўрибди? Қачон келасиз?);

2) ми, чи, (ая) ва б. сўроқ юкламалари ёрдамида (Кеча театрга бордингми? — Йўқ. — Бугунчи? Бугун борасана?);

3) сўроқ олмошлари ва сўроқ юкламалари бўлмаганда, сўроқ оҳангининг ўзи билан ҳосил қилинади (Фамилиянгиз? Исмингиз? Кеча кўринмадингиз?).