СОПОЛИМЕРЛАНИШ

СОПОЛИМЕРЛАНИШ — 2 ёки ундан ортиқ турли мономерлар иштирокидаги полимерланиш. Мас, бутадиенни стирол билан, винилхлоридни винилацетат ва малеин ангидрид билан полимерланиши Сополимерланишга мисол бўла олади. Сополимерланиш хоссалари (модификациялари) йўналтирилган ўзгаришли, шунингдек, янги хоссаларга эга бўлган полимерлар олишда қўлланади, маълум мономерлар асосида олинган полимер материаллар турини янада кўпайтиришга имкон беради.