СОН

СОН — қуруқликда яшовчи умуртқалилар орқа оёғи; одам да оёқнинг чаноқсон бўғимидан тизза бўғимигача бўлган қисми. Сон скелети сон суягидир. Сон сон суяги, мускуллар, қон томир ва нервлардан ташкил топган. Уларни тери ости пардаси, ёғ қатлами ва тери қоплаб туради. Сон териси остидан Соннинг катта венаси ўтади. Сон мускуллари олдинги, ички ва ташқи гурухларга бўлинади. Сон болдир, оёқ кафти ва панжалар билан қўшилиб, оёқни ташкил этади. Бўғимоёқлилар сони оёқнинг 3 ёки 4 бўғим асосидан бошланадиган ҳаракатчан аъзосидир.