СОЛИҚ СТАВКАСИ

СОЛИҚ СТАВКАСИ — солиқ объектининг муайян бирлигига нисбатан ундириладиган солиқ микдори; пул суммаси ҳисобида ундирилади. Mac, иш ҳақи ёки фойданинг пулда ҳисобланган микдори, ернинг га ҳисобидаги сатҳига нисбатан ҳисобланган солиқ. Солиқ ставкаси қонун йўли билан турли усулда белгиланади: қатъий ёки пропорционал белгиланган ставкалар — солиқ объекти миқдорига нисбатан ўзгармайдиган бир хил улушда ундирилади. Mac, Ўзбекистонда корхоналар молмулкидан ундириладиган солиқ 4% қилиб белгиланган, ушбу Солиқ ставкаси объект қиймати (молмулк қиймати)нинг маълум улушига тенг (4%) бўлади; прогрессив Солиқ ставкаси с — солиқ объекти миқдорига қараб ортиб борувчи ставкалар. Ўзбекистонда солиқ қонунчилигига кўра энг кам иш ҳақининг 5 баробарига тенг қисмига 13%, ундан 10 марта ошган қисмига 21% С. с. белгиланган ва даромад миқдорининг ортиб бориши билан Солиқ ставкаси ҳам ошиб боради (2004, 1 янв.). Регрессив Солиқ ставкаси — даромадларнинг ўсиши билан ставкалар микдори камайиб боради. Жаҳон мамлакатлари амалиётида камданкам, асосан, қазиб олувчи тармокларда қўлланади. Нолли Солиқ ставкаси — экспортга мўлжалланган товарлар и. ч. ни рағбатлантиришда қўлланилади. Mac, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси бошқа товарлар тушуми бўйича олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасидан чегириб камайтирилади. Бундай Солиқ ставкасини қўллаш иқтисодиётнинг ривожланишига ижобий таъсир этади.