СОЛИЕВ Булат (Бекбулат) Мажидович (1882.22.3, Астрахон 1937.13.10, Тошкент) — тарихчи олим, проф. (1926). Қозон ва Уфа ш. ларидаги мадрасаларда ўқиган. 1909 й. дан Туркистон ўлкаси қишлоқларида мактаблар очиб, ўқитувчилик килган. 1917—18 йлар нашр этилган «Эл байроғи» газ. нинг муҳаррири. Қўқонда ўқитувчилар семинарийси ва Фарғонада қишлоқ мактаблари учун ўқитувчилар тайёрлаш курсларини ташкил қилишда қатнашган (1918). 1919—20 й. ларда Тошкентда турли ўқув юртлари ва курсларда ишлаган. 1923 — 24 й. ларда Бухорода нашр этилган «Маориф» жур. нинг муҳаррири. 1925 — 27 й. ларда Москвадаги қизил профессорлар ин-тида ўқиган ва Свердлов номидаги унтнинг тарих фтини тугатган, айни вақтда СССР халқлари Марказий нашриётида илмий ходим. 1927 й. дан Самарқандда Олий педагогика ин-ти проф., мазкур Интда Ўрта Осиё тарихи кафедрасини ташкил қилиб, Ўрта Осиё тарихидан дарс берган. «Қизил қалам» адабий жамияти аъзоси. 1936 й. дан Ўзбекистон фанлар қўмитасидаги Ўзбекистон тарихи ва адабий бўлими бошлиғи. Солиевнинг илмий фаолияти Шарқ мамлакатлари, хусусан, Ўрта Осиё тарихи, этн. ва иқтисодиётини ўрганишга бағишланган. 1937 й. қатағон қилинган ва отиб ташланган. 1956 й. окланган. Самарқанддаги кўчалардан бири Солиев номи билан аталади.
Ас: Бухоро ўлкаси манғитлар салтанати даврида, Т., 1926; Ўрта Осиёда ислом динининг тарқалиши, Т. — Самарқанд, 1928; Ўзбекистон тарихи (15—19-а. лар), Т., 1929. Ад.: Германов В. А., Профессор Пулат Салиев и его время, Т., 2002.