СОФИЯ УНИВЕРСИТЕТИ

СОФИЯ УНИВЕРСИТЕТИ, Климент Охридский номидаги София университети — Болгариянинг биринчи ва йирик олий ўқув юрти. 1888 й. олий пед. курслари сифатида ташкил этилган. 1889 й. Олий билим юрти, 1904 й. дан ун-т; 1905 й. дан славян маърифатпарвари, қад. болгар адабиети асосчиларидан бири Климент Охридский номида. 1944 й. қайта ташкил этилган. 2-жаҳон урушидан сўнг Болгариянинг етакчи илмийпед. марказига айланган. Унинг негизида тиббиёт, иқтисодиёт, агрономия, зоотехника, қишлоқ хўжалиги., ўрмон хўжалиги, ветеринария интлари ташкил этилган. 1970й. лардан ун-т фтлари Болгария ФА илмий муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади (ўқув марказлари доирасида). Фалсафа, тарих, славян филологияси, гарб филологияси, мат., физика, кимё, биол., геология, геогр., ҳуқуқшунослик ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 14 мингга яқин талаба таълим олади. Кугубхонасида 700 мингдан ортиқасар бор. Илмий асарлар нашр этади.