СОФ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ

СОФ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ — муайян давр давоми (одатда ой, чорак, йил) да мамлакат иқтисодий фаолиятининг умумий якунларини тавсифлайдиган кўрсаткичлардан бири; ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)дан таркибига тегишли даврда истеъмол этилган асосий капитал қиймати киритилмагани билан фарқ қилади. Соф миллий маҳсулот қиймати миллий ҳисоблар тизими асосида ҳисоблаб чиқилади. Назарий жиҳатдан олганда Соф миллий маҳсулот м хўжалик фаолияти натижаларини ялпи ички маҳсулот ва ЯММга қараганда аниқроқ ҳисоблаш имконини беради, чунки у тегишли даврда яратилган қийматни ҳисобга олади. Лекин амалиётда Соф миллий маҳсулот ҳисобкитобларидан ЯММга қараганда камроқфойдаланилади, бу эса истеъмол этилган капитал қийматини аниқ ҳисоблашнинг мураккаблиги билан боғлиқ.