СОДДА ГАП

СОДДА ГАП — ўз таркибида биргина предикатив бирликка эга бўлган, маълум фикр ифодалай оладиган, грамматик ва интонацион жиҳатдан шаклланган синтактик бирлик (Сен космонавт бўлмоқчимисан? Тоғ тепасида тўпланаётган булутлар тушга бориб қуюқлаша бошлайди. Мен сизга машқ чалиб берай). Содда гап бир предикатив алоқани намоён қилувчи содда бирлик сифатида икки ёки ундан ортиқ содда предикатив бирликларнинг қўшилмасидан иборат бўлган қўшма гапга қарамақарши қўйилади.

Содда гапнинг асосий тавсифлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: унинг муайян сўз шакллари (ran предикатив асосининг таркибий қисмлари) орқали шаклланувчи синтактик структураси ва мазкур таркибий қисмларнинг ўзаро муносабати; унинг семантик структураси; сўз тартиби ва оҳанг; ran предикатив асосининг таркибий қисмлари ёки предикатив асоснинг кенгайтирувчилари ҳисобланган гап бўлаклари.

Содда гап тузилиш асосининг миқдорига кўра, 2 турли бўлади; икки таркибли ran, бир таркибли ran. Икки таркибли гапнинг предикатив асоси эга ва кесим бўлакларидан иборат бўлади (Салқин шамолларгина қизнинг сочлари билан ўйнашади. Кўкда танҳо ой кезмоқда). Бир таркибли гапнинг предикатив асоси эга ёки кесимга эга бўлади. Ўзбек тилида бир таркибли гапларнинг қуйидаги турлари бор: шахси аниқ ran (Шу ёруғ йўлда сизга зўр бахтлар тилайман); шахси номаълум ran (Жўжани кузда санайдилар); шахси умумлашган ran (Деҳқон бўлсанг шудгор қил, мулла бўлсанг такрор қил); шахссиз ran (Тўртбеш кундан кейин теримга тушилади); атов ran ёки номловчи ran (Ана совуқ, мана қор! Мана Ўсаржоннинг боласи… Самарқанд. Регистон майдони…).

Содда гап йиғиқ ёки ёйиқ бўлиши мумкин. Йиғиқ Содда гап бош бўлаклардангина, яъни биргина предикатив синтагмадангина иборат бўлади (Иш бошланди. Улар келишяпти); ёйиқ Содда гап бош ва иккинчи даражали бўлаклардан ташкил топади, яъни унинг таркибида предикатив синтагма билан бирга бошқа синтагмалар ҳам бўлади (Низомжон опасининг гапларини чин юракдан эшитиб ўтирарди).

Ад:. Ўзбек тили грамматикаси. 2ж., Синтаксис, Т., 1976.

Азим Ҳожиев.