СКОУЛС

СКОУЛС (Scholes) Майрон (1941, АҚШ, Калифорния штати) — америкалик иқтисодчи. Чикаго ун-тида иқтисодиёт д-ри (1969), Станфорд ун-ти проф. Ф. Блэк билан ҳамкорликда фонд бозорида акциядорлар опциони қийматини аник/гашнинг принципиал янги усулини ишлаб чикди. Бу усул кўпгина соҳаларда иқтисодий параметрларни баҳолашга янгича ёндашувларга, шунингдек, молия дастакларининг янги типларини яратиш ва жамиятда таваккалчиликни тартибга солишнинг янада самаралироқ усулини қўллашга имконият яратди. Нобель мукофоти лауреати (Р. Мертон билан биргаликда; 1997).