СКОБЕЛЕВ Михаил Дмитриевич

СКОБЕЛЕВ Михаил Дмитриевич (1843.17.9, Санкт-Петербург — 1882.25.6, Москва) — Россия империясининг Туркистондаги босқинчилик урушларида фаол иштирок этган рус ҳарбий арбоби, инфантерия генерали (1881). Бош штаб академиясини тугатган (1868). 1869 й. да Ўрта Осиёга капитан унвони билан келиб, 8 йил ичида генералмайор унвони билан Россияга каштан. С. Хива хонлигини босиб олиш (1873) ва «Пўлатхон» қўзғолони (1873 — 76)ни бостиришда К. П. Кауфманнннг энг яқин ёрдамчиларидан бири бўлган. Андижонни вайрон қилиб аҳолисига 3300 рубль товон тўлатган. Қўқон хонлиги тугатилгач, 1876 и. 19 фев. да ташкил қилинган Фарғона вилоятининг биринчи ҳарбий губернатори. Скобелев томонидан вилоят маркази Қўқон ш. дан Янги Марғилонга кўчирилади. Туркистонда подшо Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини жорий қилишда қатъий фаоллик кўрсатган. РоссияТуркия уруши (1877— 78) қатнашчиси. Ахалтака ҳарбии юришлари пайтида 2Ахалтака экспедициясига раҳбарлик қилган. Кўктепа (Геоктепа) қалъаси ва Денгилтепа рус аскарлари томонидан эгаллангач (1881 й. 12 янв.), С. нинг буйруғи билан тирик қолган барча қалъа Аҳолиси: 45000 киши (аёллар, кариялар, болалар) ёппасига қириб ташланган, уларнинг молмулки таланган ва Кўктепа ер билан яксон қилинган. Скобелев ашаддий шовинист ва мустамлакачи сифатида Туркистондаги туб халқларга паст назар б-н караган. Скобелев ҳакдца маҳаллий аҳолида нафратли хотиралар сакданиб қолган. Скобелев 1882 й. да Санкт-Петербургда фожиали ўлдирилган. Фарғона вилоятининг маъмурий маркази бўлган Янги Марғилон (хоз. Фарғона) ш. 1907—1924 й. ларда Скобелев номи билан аталган.

Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1китоб [Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.