СКИН-ЭФФЕКТ

СКИН-ЭФФЕКТ (инг. skin тери, қобиқ ва эффект) (сиртий эффект) — ўзгарувчан ток ва у билан боғлиқ бўлган электромагнит тўлкинларнинг муҳит ичига кирган сари сўна бориши. Бунинг натижасида, мас, ўзгарувчан ток ўтказгичнинг кўндаланг кесими бўйича ёки магнит оқими магнит ўтказгичнинг кўндаланг кесими бўйича бир текис тақсимланмайди. Етарлича юқори частоталарда ток, асосан, ўтказгичнинг юпка сиртки қатлами (скинқатлами)да оқади ва амалда унинг чуқур қатламлари (ичи) да бўлмайди. Ўтказгич канча йўгон ва ўзгарувчан ток частотаси канча юқори бўлса, тақсимлаш шунча кескин фарқ қилади. Электромагнит тўлқиннинг амплитудаси е марта камаядиган масофа кириш чукурлиги ёки скинқатлам дейилади.

Скин-эффект электромагнит тўлқинлар ўтказувчи муҳитда тарқалаётганда уюрма токлар вужудга келиб, электромагнит энергияси бир қисмининг иссиқликка айланишига асосланган. Бу электр ва магнит майдонлари кучланганлиги ва ток зичлигининг камайишига, яъни тўлқиннинг сўнишига олиб келади.

Электромагнит майдон частотаси v ва ўтказгичнинг магнит сингдирувчанлиги |х қанча юқори бўлса, ўзгарувчи магнит майдони вужудга келтираётган уюрма токнинг электр майдони ҳам шунча кучли бўлади. Ўтказгич ўтказувчанлиги о қанча катта бўлса, ток зичлиги ва ҳажм бирлигидан ажралаётган қувват ҳам шунча юқори бўлади. v, p., ва а қанча катта бўлса, сўниш шунча кучли бўлади, Скин-эффект аниқ кузатилади.

Ток частотаси ва материалнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган скинқатлами қалинлиги 8 ва ток элтувчи (электрон) ларнинг эркин югуриш йўли / орасидаги муносабатга қараб, нормал Скин-эффект (Ь»1) ва аномал Скин-эффект (5«0 хилларга бўлинади. Аномал Скин-эффектда электромагнит тўлқинларнинг сўниши микдор жиҳатдан бошқача бўлади. Скин-эффект металлар, плазма ва б. да содир бўлади. Амалда ундан кенг фойдаланилади. Хусусан, электромагнит экранларининг иши, пўлат буюмларнинг юзаларини тоблаш С. э. га асосланган.