СИЙДИК ЙЎЛИ

СИЙДИК ЙЎЛИ, уретер, сийдикни буйрак жомидан қовуққа ўтказувчи жуфт найсимон орган. Қорин бўшлиғининг орқа деворида, умуртқа поғонасининг икки томони бўйлаб жойлашган. Уз. 25— 30 см, диаметри 1,5 — 13 мм. Ташқи девори бириктирувчи тўқимали, ўртаси силлиқ мускулли ва ичкиси шиллиқ парда қаватдан иборат. Силлиқ мускуллар сийдикнинг қовуққа ўтишида қатнашади.