СИВУШ МОЙИ

СИВУШ МОЙИ — хом этил спиртни ректификация қилиш жараёнида ажралиб чиқадиган мойсимон суюклик. Бу усулда спиртдан 0,4—0,6% См. ажратиб олинади. Зичлиги 830—840 кг/м3 (20°да), ранги очсарикдан қўнғирқизилгача, ҳиди қўланса, нафас йўли шиллиқ пардаларига таъсир этади. Кимёвий таркиби, асосан, амил ва изоамил (68—80%), изобутил (16—25%), нормал пропил, шунингдек, оз микдорда гексил спирт, эркин ёғ кислоталари, эфирлар, фурфурол, терпенлар ва терпенгидратлар аралашмасидан иборат.

Сивуш мойининг кўп қисми сутдаги ёғ миқдорини аниқлашда аввал қўлланган амил спирти ўрнида реактив сифатида ишлатилади. Амил ацетат и. ч. да амил, изоамил, изобутил ва б. спиртлар олищда қўлланади. См. заҳарли.