СИВАС

СИВАС — Туркиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Сивас элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 250,3 минг киши (2000). Қ. х. (донли экинлар, чорвачилик) р-нининг савдо маркази. Вагонсозлик, цемент, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Гилам тўқилади. ун-т бор. С. нинг қад. номлари Кабира, Диасполис, Себастия. 4-а. охирларидан — 11-а. нинг 2-ярмигача Византия таркибида бўлган. 11 — 14-а. ларда Салжуқийлар, хусусан, 12-а. охири —14-а. бошларида Кўния султонлиги қўл остида бўлган. 14-а. дан Усмонли турк салтанати таркибида.