СИТЬ ЖАНГИ

СИТЬ ЖАНГИ — Владимир буюк князи Юрий Всеволодович қўшини б-н мўғул туманбошиси Бурундой қўмондонлиги остидаги қўшинлар ўртасида Сить дарёси бўйида бўлиб ўтган жанг (1238.4.3). ВладимирСуздаль князлигига бостириб кирган мўғуллар Угличдан Сить дарёси томон ҳаракат қилиб, тўсатдан руслар қўшинига ҳужум қилганлар. Жангда Юрий Всеволодович ва унга иттифоқчи бўлган бошқа князлар ҳалок бўлишган. Сить жанги оқибатида Шим.

Шарқий Русь князларининг қаршилиги тугатилган.